Лондонда илгари терроризмда айбланиб қамалган шахс уч кишини пичоқлади

Лондонда эркак киши йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Уч киши жабрланди, улардан бирининг аҳволи оғир, дея хабар қилди Euronews. BBC рус хизмати маълумотларига кўра, тажовузкор — 20 ёшли Судеш Амман — январь ойи охирида қамоқхонадан озод қилинган, у терроризм билан боғлиқ жиноятлар учун жазо муддатини (3 йил 4 ой) ўтаган. Euronews хабарига кўра, у экстремистик материалларни сақлаш ва тарқатиш учун жазога тортилган бўлган. Жиноятчи полиция томонидан отиб ташланган. Унинг танасидан сохта портловчи мослама топилган. Қайд этилишича, озодликка чиққанидан кейин у ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида бўлган. "Газета.uz"да реклама Ҳужум қилган шахс унга тайинланган жазо муддатининг фақат ярмини ўтаган. Шу муносабат билан Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон яқин келажакда ҳукумат терроризмда айбланиб ҳукм қилинганларга нисбатан ёндашувни, шу жумладан муддатидан олдин озод қилиш имкониятларини тубдан ўзгартирадиган чораларни кўришини ваъда қилди. Ҳукумат раҳбари ўтган йилнинг охирида Лондон кўпригидаги терактдан кейин ҳам бундай ўзгаришлар зарурлигини маълум қилган эди.

Место для вашей рекламы