Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи синовлари бошланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг брифингда эълон қилишича, олимлар COVID-19 коронавирусига қарши илк вакцина синовларини бошлаб юборди. «Вакцинани яратиш бўйича илк синов жараёни коронавируснинг генетик изи ўрганиб чиқилганидан 60 кун ўтиб бошланди. Бу ақл бовар қилмас ютуқ», — деди у. Брифингда қўшимча қилиб таъкидланганидек, ЖССТ ҳамкорлари билан биргаликда катта тадқиқот олиб борди. ЖССТ бош раиси ушбу тадқиқотни «Бирдамлик синови» деб номлади. Ҳозирги кунга қадар тадқиқот учун мўлжалланган жамғарма 43 млн доллари тўплади. Маълумот учун, дунё бўйлаб COVID-19 коронавируси қарийб 160 давлатда аниқланиб, 200 мингдан ортиқ ушбу инфекцияга чалинган. Булардан вафот этганлар сони 9 мингга яқин ва 85 минг нафари тўлиқ тузалиб кетган.

Место для вашей рекламы