Коронавирусга қарши курашиш учун касалхоналар қурилиши бошланди

«Газета.uz» аввалроқ Тошкентда коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида учта янги касалхона қурилиши белгилангани ҳақида хабар қилган эди. «Ўзбекистон 24» телеканали Тошкент ва бошқа вилоятларда ҳам тиббиёт муассасалари қурилаётгани ҳақида маълум қилди. уларнинг биринчисини беш кун ичида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Кўрсатувда Хитойнинг Ухан шаҳрида 10 кун ичида қурилган 1500 ўринли госпитал ҳамда Янги Москвада тез барпо этиладиган 500 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси мисол сифатида келтирилди. «Ўзбекистон 24» Тошкент вилоятидаги бўш майдонда қурилиш техникалари ва ишчилар ишлаётгани акс этган лавҳаларни намойиш қилди. «Газета.uz»даги маълумотларга кўра, Юқоричирчиқ ва Зангиота туманларида иккита шифохона қуриш режалаштирилмоқда. Шерзод Ҳидоятов (чапда) ва Даврон Ҳидоятов (марказда). «Бинолар қурилиши ва зарур коммуникациялар, инфратузилмани яратиш — буларнинг барчаси параллел равишда олиб борилмоқда. Газ, сув ва электр тармоқлари тортилмоқда … Яқин вақтларда чартер рейслари билан чет элдан мамлакатимизга келган ватандошларимизнинг навбатдаги гуруҳи шу ерга жойлаштирилади», дейилади дастурда. Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов тўртта участка тайёр эканлигини маълум қилди. «500 кишига мўлжалланган биринчи контейнерлар бугун кечқурун келади. Келиши билан биз янги майдончаларни тайёрлаймиз» деди. "Газета.uz"да реклама Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов ҳар бир бемор учун алоҳида «уйча» ажратилишини маълум қилди. «Ҳар бир лот икки самолётга ўхшайди. Қаторлар ўртасида йўлакчалар бўлади. Улар тиббий ходимларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган. Ҳар бир бемор учун — барча шароитга эга, яъни кондиционер, телевизор, коммуникациялари бўлган алоҳида уйча. Тиббий ходимлар учун алоҳида мажмуа. Бу ерда биз қабул қиламиз ва бу ерда турар жойлар мавжуд. Билиш керак бўлган асосий нарса, биз беморларни ушбу мажмуада сақламаймиз. Яқин атрофда алоҳида касалхона қурилмоқда. Барча текширувлар санитария зонасида ўтказилади. Агар кимнингдир касаллиги бўлса, уни касалхонага юборишади. Масофа 150 м дан ошади», — деди у. Карантин зонаси бир вақтнинг ўзида 10 минг кишини қабул қилиши мумкин. Хитой 10 кун ичида бундай касалхонани қурди, Ўзбекистон 5 кун ичида (Юқоричирчиқ туманида 53 гектар майдонда) шифохонани топширади, дейилади дастурда. Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Арнасой кўчасида яна бир шифохона очишга тайёрланмоқда. «Газета.uz» манбасининг хабар беришича, пойтахтда COVID-19га қарши курашиш учун учта клиникани госпиталларга айлантириш режалаштирилган. Зангиота туманида шифохона ҳам очилади. Унинг лойиҳаси уч кун ичида ишлаб чиқилди. У ҳар бири 5000 кишига мўлжалланган иккита блокни, шунингдек тиббиёт ходимлари учун турар жойларни, реанимация бўлимларини ва карантин учун махсус хоналарни ўз ичига олади. Қурилиш вазири Ботир Зокировнинг сўзларига кўра, президент номидан бундай касалхоналарни қисқа вақт ичида бир неча ҳудудда қуриш режалаштирилмоқда. «Иккита клиника босқичма-босқич қурилмоқда. Улар 1000 кишини қабул қила олади. Функционал ўйлаб чиқилган. Лойиҳаларда коронавирус таҳдидига қарши туриш учун зарур бўлган барча нарсалар ҳисобга олинади, аммо келажакда улар ҳар қандай эпидемиологик таҳдидга қарши курашишда ёрдам бериши мумкин», — деди у. Видео

Место для вашей рекламы