O‘zbekiston
yangiliklari

Коронавирусга қарши курашда қатнашаётган тиббиёт ходимларига рағбатлантириш тўловлари белгиланди

Коронавирусга қарши курашда қатнашаётган тиббиёт ходимларига рағбатлантириш тўловлари белгиланди
YANGILIKLAR
17:14, 05 апрель 2020
90
0

Ўзбекистон президенти «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади. Ушбу қарорга мувофиқ қуйидаги, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган ва зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови (солиқлардан ташқари) белгиланди. Рағбатлантириш тўловлари қуйидагича:врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм;бошқа ходимларга — 5 миллион сўм. Махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 миллион сўм миқдорида бир марталик тўлов тўланади. Ушбу ҳолат оқибатида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига эса 250 миллион сўм миқдорида бир марталик тўловлар тўланади. Ушбу тўловлар қонун ҳужжатлари, шунингдек, жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан тўланадиган тўловларни сақлаб қолган ҳолда қўшимча равишда амалга оширилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив