O‘zbekiston
yangiliklari

Коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия тадбирларини марказлаштириш тавсия этилди

Коронавирусга қарши кураш бўйича хайрия тадбирларини марказлаштириш тавсия этилди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
99
0

Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси 1 апрелдан бошлаб мамлакатда якка тартибдаги хайрия тадбирларини чеклашни тавсия қилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ахборот хизмати хабар берди. Коронавирусга қарши кураш жараёнида турли хайрия акцияларини уюштирилмоқда. Лекин мутахассисларнинг фикрига кўра, бу турдаги акциялар давомида COVID-19 вирусининг янада кенг тарқалиш хавфи жуда юқори, дейилади махсус комиссия баёнотида. Комиссия хулосасига кўра, санитария-гигиена қоидалари ва карантин талабларини четлаб ўтиб, якка тартибда хайрия тадбирларини амалга ошириш аҳоли, айниқса нуронийлар ҳаётини жиддий хавф остига қўяди. Мазкур жараёнда якка тартибдаги хайрия акцияларини 1 апрелдан эътиборан вақтинча тўхтатиш мақсадга мувофиқлиги айтилган. "Газета.uz"да реклама Эҳтиёжманд кишиларга хайрия ёрдамларини манзилли етказилишида кўмаклашиш учун бундай тадбирлар қуйидаги марказлашган тартибда амалга оширилиши белгиланган:Тошкент шаҳрида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази Ўзэкспомарказ Миллий кўргазма мажмуаси таркибидаги павильонда ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида шундай механизм жорий этилади;Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этади;жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали сантитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қаътий риоя этилган ҳолда (махсус кийим бош ва шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжмандларга етказиб берилади;аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига хайрия ёрдамларини шахсан етказиш истагида бўлган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда саҳоватпеша инсонлар ва кўнгилли (волонтёр) лар ушбу хайрия тадбирларида яқиндан ҳамкорлик қилиш ва жараёнда қатнашишга таклиф этилади;эҳтиёжманд оилаларга берилган хайрия ёрдамлари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка мунтазам етказиб борилади. Пул кўринишидаги маблағларни «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказиш тавсия қилинган. Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш тадбирлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва вирусга қарши курашишда тажрибага эга Хитой, Жанубий Корея мутахассисларининг тавсия ва маслаҳатларига қатъий амал қилиниб ташкиллаштирилиши айтилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив