O‘zbekiston
yangiliklari

Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича режа маълум қилинди

Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича режа маълум қилинди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
64
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан бугунги кунда долзарб бўлиб турган коронавирус грипп касалликлари аломатлари аниқланган бемор Ўзбекистонда йўқ. Шифокорлар ушбу масалада хавотирланишга асос йўқ, дея таъкидламоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири 23 январь куни ўтказилган матбуот анжуманидан хабар берди. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги раҳбари Баҳром Алматов маълумотига кўра, номаълум эпидемиологик касаллик 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Ухан шаҳрида аҳоли орасида тарқалган. Ушбу касалликни қўзғатувчи омил коронавируслар оиласига мансуб янги турдаги вирус экани аниқланган. «Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, клиник белгилари ва уни даволаш бўйича илмий йўналишда ҳаракат бошланган. Хитой Халқ Республикасида касаллик тарқалиши бўйича вазият бирмунча мураккаблашган. Бутун дунёда 622 нафар шахс айнан шу вирусдан касаллангани аниқланиб, унинг 617 та ҳолати Хитойда юз берган. Шунингдек, касалликка чалинган беморлар АҚШ, Таиланд, Жанубий Корея ва Японияда ҳам кузатилган. Касалликнинг асосий ташувчи манбаси — ёввойи ва уй ҳавонлари, одамлар. Юқиш йўли — ҳаво-томчи орқали, яъни бемор билан гаплашганда, аксирганда вирус ҳаво-томчи орқали соғлом организмга ўтиши мумкин», — дейди Алматов. Ўзбекистоннинг бош санитар-эпидемиолог шифокори коронавирус билан зарарланган организмни даволаш йўли ҳали топилмаганини айтди. Рус ва америка олимлари ҳозирча вируснинг антигенларини аниқлаб, бунинг устида иш олиб боришяпти.Ўзбекистонда касаллик қайд этилиши мумкинми? Мутасаддилар фикрича, аввало, касалликнинг ҳудудга кириб келишини тўхтатиб қолиш лозим. Шунингдек, касалланган бемор аниқланса, уни дарҳол изоляторга олиш, коронавирусга лаборатор таҳлилини ўтказиш учун намуна олиш тартиби белгилаб қўйилган. "Газета.uz"да реклама Ҳаво ва темир йўллари орқали Хитойдан кириб келувчи йўловчилар қатъий тиб назоратда мамлакатга киритилмоқда. Бундан ташқари, 37 та чегара пунктларда ҳам малакали шифокор карантин қоидалари асосида йўловчиларни синчковлаб ўтказмоқда. Республика Вирусология илмий текшириш институти интенсив терапия бўлимида коронавирусга гумон қилинган беморларни қабул қилиш учун махсус бокс тайёрлаб қўйилган.Касалликдан сақланиш учун тавсия «Эпидемиологик хавф сақланиб турган давлатларга сафар қилишдан сақланинг. Агар сафар зарурияти пайдо бўлса, маҳаллий санитария-эдидемиология маркази шифокорлари билан индивидуал маслаҳатлашиб олиши тавсия этилади», — дея қайд этди агентлик раҳбари. «Санитария ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш шарт. Маълумотларга кўра, айни грипп касаллиги аниқланган илк беморлар денгиз маҳсулотлари савдо қилинадиган бозорда ишлаган. Улар санитария нормаларига бўйсунмаган, деган тахмин бор. Шунингдек, уй ҳайвон парвашида тартибни қатъий назоратга олиш керак», — қўшимча қилди у.Ўзбекистонда грипп билан касалланиш вазияти ҳақида Баҳром Алматов журналистлар саволига жавоб бериб, Ўзбекистонда оддий грипп вируси турлари билан касалланган беморлар сони ўтган йилгига нисбатан 8−10 фоизга кўпайганини билдирган. Аммо айни пайтда касалликнинг эпидемиологик бўсағасидан ўтиш кўрсаткичи йўқ. Гриппнинг интенсив кўрсаткичи ҳар 10 минг аҳолига 1510 тадан тўғри келган. «Тошкент шаҳрида жойлашган 5 та эпидемиологик назорат ўрнатилган нуқталардан олинган намуналарда ҳақиқатан грипп вируси аниқланяпти. 2019 йилги куз-қиш мавсумида Тошкент шаҳрида жами 2868 та ҳолатда грипп касаллиги тасдиқланган. Республикада бу 4143 та ҳолатда кузатилган», — дея маълумот берди бош санитар-эпидемилог шифокор. У Ўзбекистондаги грипп касаллиги мавсумий эканига катта урғу берди. Алматов аҳоли орасидаги грипп билан касалланиш вазиятига «оддий ҳолат» сифатида баҳо берди. Шу билан бирга, шифокор бу грипп вируси коронавирус оиласига мансуб эмаслигини қатъий таъкидлади.Хитойда бўлган боксчилар тақдири нима бўлди? Айнан Ухан шаҳрида Олимпия йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида Хитойга йўл олган хорижий бокс жамоалари қатори ўзбекистонлик боксчилар ҳам тиббий назорат остида экани айтилди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати «Газета.uz»га тақдим этган маълумотга кўра, боксчилар Уишань шаҳрида қолган. Улар турнир Хитойнинг бошқа шаҳрида ўтказилишин тахмин қилиб, манзил аниқ бўлганда турнир томон Уишань шаҳридан тўғридан-тўғри жўнаб кетиши билдирилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив