O‘zbekiston
yangiliklari

Коронавирус юқтириб олган шахслар сони ошди

Коронавирус юқтириб олган шахслар сони ошди
YANGILIKLAR
17:13, 05 апрель 2020
82
0

15 март куни соат 05:15да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Истанбул-Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекция аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълумот берган. Таъкидланишича, лаборатор таҳлил республика Вирусология илмий текшириш институтида ўтказилган ҳамда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Ўзбекистон ҳудудида илк коронавирус билан касалланган фуқаро аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, ҳукумат махсус комиссияси тегишли қарорларни қабул қилиб, инфекцияга қарши кураш чораларини қатъийлаштирган. Инфекцияни юқтириб олган илк ўзбекистонлик шахс билан мулоқотда бўлган унинг оила аъзолари тиббий текширувдан ўтганда, таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатди. Айни пайтда барча беморлар қатъий карантинга олинган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив