Коронавирус яна 10 кишида тасдиқланди (жами — 33 киши)

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморлар сони 33 нафарга етди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шунингдек, хориждан келган яна бир нафар фуқарода ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Айни пайтга келиб, коронавирус инфекция аниқланган беморлар сони 33 нафарга етди. Аввалроқ Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков кун давомида Ўзбекистонда коронавирусга янги чалинганлар қайд этилмаганини маълум қилган эди.

Место для вашей рекламы