O‘zbekiston
yangiliklari

Коронавирус шароитида фуқароларнинг пенсиялари қандай тарқатилмоқда?

Коронавирус шароитида фуқароларнинг пенсиялари қандай тарқатилмоқда?
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
93
0

18 мартдан бошлаб, маҳалла фуқаролар йиғини биноларида аҳолини тўплаб пенсия тарқатмасдан, пенсия ва нафақа пуллари аҳоли уйларига етказиш бошланган. Бу ҳақда Халқ банкининг пул муомаласи ва касса операциялари бўлими бошлиғи Олтибой Шарипов «Газета.uz»га маълум қилди. Пенсия ва нафақа тўловлари учун Марказий банкдан стерилланган нақд пуллар олиниб, стерилланган пакетларда тарқатилади. 27 март ҳолатига кўра, 2 трлн 107 млрд сўмлик ёки 99 фоиз пенсия маблағлари нақд пул шаклда тарқатиб берилган ва 405 мингга яқин пенсионерларга 252,8 млрд сўм банк карталари орқали тўланган. «Апрель ойидан бошлаб олдингидек кўчма касса орқали пенсияларни тарқатишда маҳалладаги нафақахўрларнинг барчасини йиғмаймиз. Бу алоҳида кўчалар ва уйлар бўйлаб амалга оширилади. Ўн кишидан ортиқ одам тўпланмайди. Бу борада бизга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ёрдам беради», — дейди Шарипов. "Газета.uz"да реклама Барча сайёр кассалар ходимлари ва автомашина ҳайдовчилари тиббий ҳимоя маскаси ва қўлқоп, спиртли антисептик воситалар билан таъминланди. Бундан ташқари, вирус тарқалиш хавфини камайтириш учун контактсиз тўлов усулларидан фойдаланиш доирасида Халқ банки пенсия ва нафақа олувчилар қулайликлар яратишга ҳаракат қилаётганлиги билдирилган. Жумладан, пенсионерлар бепул пенсия овердрафт картасини очиш имкониятига эга бўладилари. Бунда, карта ҳисобида пул қолмаганда, ойлик пенсия миқдорининг 50 фоизигача овердрафт кредити олиш имконияти мавжуд. Пенсия картасидаги қолдиқ маблағга Халқ банки томонидан йиллик 8% устама ҳақ тўланади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив