Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистонга салбий таъсири бўлиши табиий — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди. Президент учрашувда коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши бўйича фикр билдирди. Ўзбекистон президенти охирги кунларда жаҳон биржаларида нефтнинг нархи (бир баррель 60 доллардан қарийб 30 долларга) кескин пасайиб кетгани мамлакатнинг газ экспортидан тушумлари қисқариши мумкинлиги ҳақида айтди. «Хориждаги асосий савдо ҳамкорларимизнинг миллий валюталари қадрсизланиши республикамизга ҳам, албатта, валюта тушумини камайтиради. Хорижий туристлар сони ва тушум миқдори камайиши мумкин. Булар, табиийки, ялпи ички маҳсулот ва экспорт ҳажмига таъсир қилмасдан қолмайди», — деди Шавкат Мирзиёев. "Газета.uz"да реклама Президент топшириғига мувофиқ, махсус ишчи гуруҳ туризм, транспорт, фармацевтика ва енгил саноат каби соҳаларга солиқ таътиллари бериш, кредитларни қайтариш муддатини кечиктириш, кечиктирилган ташқи қарздорлик учун жарима қўлламаслик тартибини жорий қилиш чораларини кўраётганлиги айтилди.

Место для вашей рекламы