Коронавирус ҳолатлари сони 144 тага етди

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 11 тага ошиб, 144 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 29 март эрталаб коронавирус ҳолатлари сони 29 тага ошиб, 133 тага етган эди. Шу билан бирга, коронавирус инфекцияси билан касалланган 7 нафар фуқаро тўлиқ соғайиб, Республика вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан реабилитация марказига ўтказилишди.

Место для вашей рекламы