O‘zbekiston
yangiliklari

Коронавирус ҳолатлари 300 га яқинлашди

Коронавирус ҳолатлари 300 га яқинлашди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
95
0

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 32 тага кўпайиб, 298 тага етди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Сўнгги кунларда аниқланган барча ҳолатлар стационар шароитларда карантин ҳолатида бўлган фуқаролар орасида қайд этилди, дея хабар берди давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков брифингда. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда 100 мингдан ортиқ киши стационар ва уй карантинидадир. Жумладан, Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасида 85 нафар бемор бўлиб, улардан 22 нафарида пневмониянинг клиник белгилари мавжуд, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг ҳолати эса ўртача оғир. Эпидемиология илмий-тадқиқот институти клиникасида эса 35 бемор даволанмоқда, улардан 1 нафарининг аҳволи ўртача, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир. Аввал хабар қилинганидек, бугунги кунгача 25 бемор тўлиқ соғайди, 2 киши вафот этди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив