Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 65 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди. Ушбу инфекция Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган. Улар айни вақтда Фарғонадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна бир бемор Тошкент вилоятидан бўлиб, айни пайтда у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.

Место для вашей рекламы