Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 43 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна биттага ошиб, 43 нафарга етди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Қайд этилишича, ушбу инфекция аниқланган фуқаро Истанбулда бўлиб қайтгани маълум бўлди. Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовнинг қайд этишича, ҳозирги пайтда коронавирус касаллиги Тошкент шаҳридан ташқари Хоразм вилоятида битта беморда қайд этилган.

Место для вашей рекламы