Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 266 кишига етди

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 3 тага ошиб, 266 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Ушбу ҳолатларнинг 25 тасида беморлар тўлиқ соғайган бўлса, 2 тасида ҳаётдан кўз юмган. Аввалроқ COVID-19 инфекцияси тасдиқланган беморлар сони 14 кишига ошиб, жами 241 нафарга етган эди, кейинроқ яна 22 киши вирус аниқланиб , 263 нафарга етди. Шундай қилиб, 4 апрель куни мамлакатда 39 янги коронавирус ҳолати аниқланди. Коронавирус беморлари ҳақидаги статистик маълумотлар

Место для вашей рекламы