Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 172 кишига етди

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 5 тага ошиб, 172 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 31 март куни COVID-19 инфекциясига чалиниш ҳолатлари жами 22тага кўпайиб, 150 тадан 172 тага чиқди. Хусусан, кун аввалида 8 тага ошиб, беморлар сони 158 нафарга етган эди. Сўнгра инфекция тасдиқланган беморлар сони 9 нафарга ошди ва 167 нафарни етди.

Место для вашей рекламы