Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 15 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 15 нафарга етди, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан келган ва коронавирус инфекцияси аниқланган фуқаронинг турмуш ўртоғи ҳам ушбу вирусни юқтиргани тасдиқланган. Шу билан бирга, Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган.

Место для вашей рекламы