Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 30 кишига етди

Ўзбекистонда яна 5 нафар бемор тузалиб, коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 30 нафарга етди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролардан яна 5 нафари буткул соғайди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Шундай қилиб, айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган жами 298 нафар бемордан 30 нафари буткул соғайди.
«Тузалганларнинг кун сайин кўпайиб бораётганида эса, авваламбор, шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларини, шунингдек, бошқа ҳудудларда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаётган, шу билан бирга, карантинга олинган 100 мингдан зиёд фуқароларни тиббий кузатувга олган барча-барча тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси мужассам», — дейилади хабарда.
Место для вашей рекламы