Коронавирус беморлари сони 190 нафарга етди

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 3 тага ошиб, 190 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ COVID-19 коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 6 нафарга ошиб, 187 кишига етгани хабар қилинган эди. Давлат бош санитария инспекторининг маълумот беришича, Вирусология институтида даволанаётган 90 нафар беморнинг 23 тасида пневмония аломатлари бор. 5 нафар беморнинг аҳволи оғир, улардан 2 нафарининг аҳволи эса барқарор оғир дея баҳоланмоқда. Дунё мамлакатларида охирги 24 соат давомида 76 872та янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 4 890 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этган. 2 апрел 08.00 ҳолатига кўра дунёнинг 203 давлатида жами 935 840 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 194 286 нафари соғайган, 47 241 нафари вафот этган, 35 478 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

Место для вашей рекламы