O‘zbekiston
yangiliklari

Коронавирус беморлари: 120 нафари эркак, 143 нафари хотин-қизлар

Коронавирус беморлари: 120 нафари эркак, 143 нафари хотин-қизлар
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
113
0

Коронавирусга чалинган 263 нафар фуқародан 102 нафари хорижда бўлган, 161 нафар бемор эса улар билан мулоқотда бўлган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. Беморларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари хотин-қизлар бўлса, шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатидан 9 ёшгача бўлган — 8 нафар бемор,10−19 ёшгача — 10 нафар, 20−29 ёшгача — 51 нафар, 30−39 ёшгача — 63 нафар, 40−49 ёшгача — 73 нафар, 50−59 ёшгача — 40 нафар, 60−69 ёшгача — 13 нафар, 70−79 ёшгача — 5 нафарни ташкил этмоқда. "Газета.uz"да реклама Хорижда бўлиб, коронавирус инфекцияси тасдиқланган 102 нафар фуқаролар Франция (2), Туркия (45), Россия (46), Буюк Британия (5), БАА (2), Саудия Арабистони (1) ҳамда Швейцария (1) каби давлатларда бўлиб қайтган. 161 нафар фуқаро эса улар билан мулоқотда бўлгани учун юқтириб олишган. Хабарда маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 146 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Фарғона вилоятида, 28 нафари Наманган вилоятида, 30 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида ва 2 нафари Навоий вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Ҳозирги пайтга қадар 25 нафар бемор тўла тузалган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив