Коронавирус қайд этилган 145-бемор Қашқадарёда даволанмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 145- бемор ҳақидаги айрим маълумотларни эълон қилинди. Қайд этилишича, инфекцияни юқтириб олган энг охирги бемор ушбу инфекция сабабли вафот этган иккинчи бемор билан мулоқотда бўлган унинг 14 ёшли жиянидир . Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов ушбу фуқаро вилоятдаги Чироқчи туманида истиқомат қилишини тасдиқлаган . Бемор айни пайтда Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. "Газета.uz"да реклама Беморнинг ҳолати ўрта оғир даражада деб баҳоланмоқда. Бемор билан мулоқотда бўлган яқинлари ва бошқа фуқаролар саломатлиги ҳам қатъий назоратга олинган. Шунингдек, айни пайтда яна икки нафар қашқадарёлик бемор пойтахтдаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда. Эслатиб ўтамиз, 30 март 10:00 ҳолатида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 145 нафарни ташкил этмоқда. 20 нафар беморда айни вақтда пневмония кузатилмоқда. 3 нафар беморнинг аҳволи оғир, 2 кишининг аҳволи эса нисбатан оғир. Якшанба куни 7 нафар бемор тўлиқ соғайиб, шифохонадан рухсат берилгани, улар айни дамда реабилитация марказида экани хабар қилинган эди.

Место для вашей рекламы