Консуллик рўйхатидан электрон тарзда ўтиш имкони яратилди

Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролар учун консуллик рўйхатидан электрон тарзда ўтиш имкони яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди . Ўзгаришлар 10 февраль куни Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган «Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқда ўз аксини топган. Буйруқ билан тасдиқланган йўриқномага кўра, эндиликда хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун интерактив консуллик хизматлари www.consulate.mfa.uz веб-портали орқали ҳам доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатидан ўтиш имкони яратилди. "Газета.uz"да реклама Бунда, консуллик рўйхатидан ўтиш учун керак бўлган ҳужжатларнинг «PDF» форматда сканер қилинган нусхалари тизимга жойлаштирилади. Ҳужжатлар тақдим этилган вақтнинг ўзида консуллик мансабдор шахси портал орқали рўйхатга олинган шахсларнинг электрон почта манзилига консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги тегишли хабарномани жўнатади. Буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Аввалроқ мамлакатнинг хориждаги консуллик муассасалари орқали Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиблари белгиланган эди. Унга кўра, фуқаролар хорижга чиқиш паспортини олиш ва алмаштириш учун консуллик рўйхатида туришлари лозим.

Место для вашей рекламы