«Касалликнинг тарқалиш занжири давом этиши мумкин» — Бахром Алматов коронавирус ҳақида

Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиш занжири давом этиши мумкин, деб огоҳлантирди Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлиги директори, давлат бош санитария врачи Бахром Алматов сешанба куни бўлиб ўтган брифингда (видео ). У коронавируснинг тарқалиш принципини COVID-19 аниқланган биринчи беморнинг (хусусий клиниканинг шифокори) мисолида тушунтирди. У 11 март куни Париждан Тошкентга қайтиб, уйида байрам уюштирган ва 35 нафар меҳмонни таклиф қилган. Бугунги кунгача улардан 13 нафарида коронавирус аниқланган. Биринчи бемор билан битта манзилда 10 киши яшайди. "Газета.uz"да реклама Аввал хабар қилинганидек, бир самолётда 50 га яқин йўловчи аёл билан учиб келган, уларнинг ярми Тошкентда қолган. Иш жойида у 80 нафар ходим ва 42 бемор билан алоқа қилган. Ходимлар қариндошлари ва танишлари билан мулоқотда бўлишган, кундалик юмушлар билан банд бўлишган: дўконлар, сартарошхоналар ва бозорларга қатнашган. «Бу занжир давом этади», деди Бахром Алматов. Касаллик геометрик прогрессия тарзида тарқалади, чунки ҳар бир киши ўз ишлари билан банд бўлиб танишлар ва бегоналар билан мулоқотда бўлади, турли хил нарсалар ва юзалар билан контактда бўлади. Коронавируснинг биринчи ҳолати аниқлангандан сўнг, дарҳол тергов олиб борилди ва Франциядан келган бемор билан мулоқотда бўлиши мумкин бўлган шахсларнинг тўлиқ рўйхати тузилди. Уларнинг барчаси карантинга қўйилиб, кунига икки марта тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, деди давлат бош санитар врачи. Биринчи бемор билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтирган фуқаролар Вирусология илмий-тадқиқот институтининг клиникасида даволанишмоқда. Ҳукумат томонидан кўрилаётган қатъий чоралар (бутун мамлакат бўйлаб ҳаракатни чеклаш, кўплаб объектларни ёпиб қўйиш) одамлар ўртасидаги контактларни қисқартириш учун қилинган, деди Бахром Алматов. Киши бир кун ичида одатда кўп одамлар билан, шу жумладан нотанишлар билан алоқа қилади, деб давом этди у. Бош врач коронавирус бемори билан алоқада бўлмаган ва қариндошларидан ҳеч ким чет элга чиқмаган 20 ёшли қизда коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Баҳром Алматов ижобий ўзгаришлар ҳақида ҳам хабар берди: даволанаётган 5 фуқарода коронавирус аломатлари йўқолди. Шифокорлар уларни кузатишда давом этишмоқда. Ушбу фуқаролар яна 14 кун карантинда бўлишади, шундан сўнг касаллик белгилари бўлмаса, уйларига қайтишга рухсат берилади. Бош санитария врачи Ўзбекистон аҳолисига ўзларини ёмон ҳис қилишганда тиббий ёрдамга мурожаат қилиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш, хоналарни тозалаш ва шамоллатиб туриш, ҳамда уйда қолиш муҳимлигини эслатиб ўтди. Агар ташқарига чиқиш учун шошилинч зарурат бўлса, албатта ниқоб кийиш, уни кийиш қоидаларига риоя қилиб, қўлларни совун билан тез-тез ювиб туриш, қўлларни юзга теккизмаслик ва кийимларни, айниқса поябзални тоза тути муҳимлиги таъкидланди.

Место для вашей рекламы