Карантиндан қочган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкент вилояти ИИББ Паркент тумани ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида карантинда бўлиб туриб, белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай қочган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берган. Маълумотга кўра, 19 март куни Россия Федерациясининг Самара шаҳридан Ўзбекистон Республикасига кириб келган поезд йўловчилари, эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, ўрнатилган тартибда, Самарқанд вилоятида ташкил этилган карантин марказларига жойлаштирилган. Паркент туманида яшовчи 1954 йилда туғилган фуқаро белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай карантиндан қочган. Ушбу шахс ИИБ ходимлари томонидан ўз уйида ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида изолацияга олинган. Шунингдек, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 257−1-моддаси (санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумот берилиши айтилган. "Газета.uz"да реклама ИИББ эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузган шахслар қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтган.

Место для вашей рекламы