Карантин вақтида коммунал хизматлар узиб қўйилмайди

Коронавирус хавфи мавжудлиги сабабли чеклов чоралари жорий этилган вақтда истеъмолчилар қарздорлик сабабли коммунал хизматлардан узиб қўйилмайди, дея хабар қилди Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Энергетика вазирлиги матбуот хизматлари «Газета.uz»га. Аввалроқ УЖКХК вазири ўринбосари Назиржон Назиров аҳолини қўллаб-қувватлаш учун сув ва иссиқлик таъминоти ташкилотлари, шунингдек оқова сувларни тозалаш корхоналари хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун жарима ва пенялар ҳисобланмаслигини маълум қилган эди. Қарздорлар судга берилмайди ва сув таъминотидан узиб қўйилмайди. «Минтақавий электр тармоқлари» компанияси ҳам электр энергияси бўйича қарздорликка эга истеъмолчилар тармоқдан узиб қўйилмаслигини эълон қилган эди. "Газета.uz"да реклама Коммунал хизматлар учун тўловларни уйдан чиқмаган ҳолда тўлов тизимлари ва мобил иловалар орқали амалга ошириш тавсия қилинмоқда. Йиғилиб қолган қарздорлик карантин якунига етиши билан қопланиши керак. Аввалроқ ҳукумат қарори билан интернет ва телефон алоқаси бўйича қарздорлар икки ой давомида тармоқдан узилмаслигини хабар қилган эдик.

Место для вашей рекламы