O‘zbekiston
yangiliklari

Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
YANGILIKLAR
17:14, 05 апрель 2020
78
0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига карантин тартибини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни ўз ичига олган қўшимча ва ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар қилди . ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаевнинг ўз Telegram-каналида маълум қилишича, Жиноят кодексига янги 244−5 модда киритилиб, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Унга кўра, шундай маълумотни тарқатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёҳуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. "Газета.uz"да реклама Бундай маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ, шунингдек интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш — БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёҳуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, Жиноят кодекси янги 257−1 моддаси билан тўлдирилиб, унга кўра санитарияга оид қонун хужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида Давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ва даволанишдан ўтиш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки захарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса: БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан махрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёҳуд ёҳуд 5 йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса 2 йилдан 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёҳуд 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш одамларнинг, яъни кўпчиликнинг ўлимига сабаб бўлса 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам бир қатор қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида жамоат жойларида ниқобсиз юриш БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ҳужжат лойиҳаси муҳокамаларидан депутатлар қонунни қабул қилди ва маъқуллаш учун Сенатга юборилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив