Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда: ниқоб, ёлғон хабарлар ва бошқалар

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни маъқуллади. Маъмурий ва жиноий кодексларга тузатишлар киритиш масаласи сешанба куни видеоконференцалоқа режимида ўтган ялпи йиғилишда кўриб чиқилди . Жиноят кодексини хавфли инфекциялар ҳақида миш-миш ва ёлғон хабарлар тарқатганлик учун жавобгарликни кўзда тутувчи 244−5-модда жорий этилмоқда. Унга кўра эндиликда карантин ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. "Газета.uz"да реклама Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 257−1-моддага асосан эса санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, шу жумладан:карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида Давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ва даволанишдан ўтиш;карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик;касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, кодекснинг 292-моддаси қуйидаги сўзлар билан тўлдирилди: «Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида санитария ва эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан, тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда давлат санитария назорати органлари томонидан карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари 30 суткагача бўлган муддатда маъмурий жазо тайинлаш билан бирга қўлланилади ҳамда давлат санитария назорати органлари томонидан белгиланган жойларда ўталиши таъминланади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг ижроси давлат санитария назорати, ички ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан таъминланади». Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кодекснинг 54-моддасида белгилаб қўйилди. Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида жамоат жойларида ниқобсиз юриш БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Место для вашей рекламы