Карантин қоидаларини бузган 980 киши маъмурий жавобгарликка тортилди

26 март 9:0 ҳолатига кўра Ўзбекистонда 63 853 киши карантинга олинган бўлиб, уларнинг 50 100 нафари уй шароитида тиббий кузатувга олинган,13753 нафари эса тиббиёт муассасаларида карантинда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди . Жумладан, Тошкент шаҳрида жами 5393 киши карантинда бўлиб, уларнинг 2704 нафари уй, 2689 нафари эса касалхона шароитида карантинга олинган. Шунингдек, карантин қоидаларига риоя қилмаган 980 кишига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Уларнинг энг кўпи — 328 нафари Самарқанд вилоятидан бўлса, Андижон вилоятида 174 нафар, Тошкент вилоятида 106 нафар, Тошкент шаҳрида 101 нафар, Фарғона вилоятида 74 нафар, Наманган вилоятида 61 нафар, Бухоро вилоятида 52 нафар, Сурхондарё вилоятида 22 нафар, Сирдарё вилоятида 19 нафар, Жиззах вилоятида 14 нафар, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида 11 нафардан, Навоий вилоятида 10 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди. Қорақалпоғистонда ҳеч кимнинг карантин қоидаларига риоя қилмагани қайд этилмади. "Газета.uz"да реклама Карантин қоидаларини бузганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар аниқланмади ва бу рақам 25 март ҳолатидаги 3 нафарлигича қолди.

Место для вашей рекламы