O‘zbekiston
yangiliklari

Карантин қоидабузарлиги билан боғлиқ ҳолатлар 19 мингдан ошди

Карантин қоидабузарлиги билан боғлиқ ҳолатлар 19 мингдан ошди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
92
0

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар Ўзбекистон бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 19 843 та ҳуқуқбузарлик (2 апрель 9:00 ҳолатига) аниқланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди . Хусусан, 1 апрель 23:00 ҳолатида республикада 2175 та янги ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖТКнинг 46−2, 53, 54-моддаларига асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Қоидабузарлик энг кўп Тошкент шаҳрида аниқланди — 3 429 та ҳолат. Кейинги ўринларда Фарғона (2512), Тошкент (1992), Самарқанд (1973), Наманган (1440), Жиззах (1409), Қашқадарё (1246), Андижон (1198) Сурхондарё (1190), Сирдарё (943), Бухоро (885) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси (695) бораётган бўлса, Хоразм вилоятида 656 та, Навоий вилоятида эса 275 та ҳолат аниқланди. "Газета.uz"да реклама Ҳуқуқбузарларнинг энг кўпини 18−30 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этмоқда — 11079 нафар. 347 нафари эса 18 ёшгача бўлганлардир. Шунингдек, 19193 та ҳолат жамоат жойларида ниқоб тақиб юрмаслик билан боғлиқ. 322 та ҳолатда эса карантин ҳудуди ташлаб кетилган. 147 та ҳолатда санитария-эпидемиология қоидаларига зид равишда савдо фаолияти давом эттирилган. Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 апрель куни мамлакат бўйича жами карантин қоидабузарликлари сони 17 668 тани ташкил этган эди. Бир кун ичида ниқоб тақмаслик билан боғлиқ 2084 та ҳолат аниқланган бўлса, 8 киши карантин ҳудудини тарк этган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив