O‘zbekiston
yangiliklari

Капитал бозорини ривожлантириш тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишга 1 млн доллар йўналтирилади

Капитал бозорини ривожлантириш тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишга 1 млн доллар йўналтирилади
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
61
0

Ўзбекистон Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги АҚШ томонидан ажратилаётган техник ёрдамни «Капитал бозори тўғрисида», «Капитал бозори регулятори тўғрисида» ва «Компаниялар тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини тайёрлашга юқори малакали мутахассисларни жалб этишга йўналтиради. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди. Ўзбекистон ҳукумати «Капитал бозорини ривожлантиришнинг 2020−2025 йилларга мўлжалланган Стратегияси»ни амалга ошириш доирасида капитал бозори соҳасини тартибга солувчи қонунчилик базасини унификация қилиш ниятида. Бугунги кунда ушбу соҳа 100 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган бўлиб, эндиликда уларнинг ўрнига тўғридан-тўғри амал қилувчи бир нечта қонунларни қабул қилиш режалаштирилмоқда. "Газета.uz"да реклама Биринчи босқичда 1 млн доллар миқдорида техник кўмак ажратилиши тўғрисида AҚШ давлат котиби Майкл Помпео 2−3 феврал кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида айтиб ўтди. Ўзбекистон Капитал бозори агентлиги ва AҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси ўртасида Комиссия институтида агентлик ходимларининг малакасини ошириш тўғрисида ҳам келишувга эришилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив