Италия фуқароси Тошкентдаги квартирасида жонсиз ҳолатда топилди

Италия фуқароси Жоржо Гено Тошкентда ижарада турган квартирасида ўлик ҳолда топилди, дея хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz»га. 16 февраль куни тахминан 23:00 да Миробод туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Ф. Б. — Жоржо Гено (1992 йилда туғилган) вақтинчалик прописка билан яшаб турган квартира эгасидан хабар келиб тушган. Ҳодиса содир бўлган жойи текширганда, квартиранинг эшигининг бузилмагани, хоналардаги нарсалар жойида экани ва марҳумнинг танасида тан жароҳатлари йўқлиги аниқланди. "Газета.uz"да реклама Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди. Судгача тергов текшируви олиб борилмоқда. Жоржо Генонинг ўлими тўғрисидаги хабарлар италян ОАВларида 20 февраль куни пайдо бўлди. Хабар қилинишича, ёш йигитнинг ота-онаси у билан уч кун давомида боғлана олмаган ва маҳаллий ҳокимиятдан ёрдам сўраган. Фото: starnow.com.au. Қайд этилишича, кўп йиллар давомида Жоржо Гено хорижда — Австралия ва собиқ иттифоқ давлатларида яшаган. Бир неча ой муқаддам у Ўзбекистонга келган. Ота-онасининг хабар қилишича, фарзандларининг саломатлигида бирор-бир муаммо бўлмаган, у бодибилдинг билан шуғулланган. Австралиянинг Star Now сайти маълумотларига кўра, Жоржо Гено бошловчи актёр ва модел бўлган.

Место для вашей рекламы