Истанбулда самолёт қаттиқ қўниши натижасида уч киши ҳалок бўлди

5 февраль куни Измирдан учган Туркиянинг Pegasus авиакомпанияси лайнери Истанбулдаги Сабиҳа Гёксен аеропортига қўнишда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва учта қисмга бўлиниб кетди, дея хабар қилди Новости РАА. Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳалок бўлганлар сони 3 кишига етди, 179 киши жароҳат олди. Самолёт бортида жами 183 киши бўлган: 177 йўловчи, шу жумладан икки бола ва олти нафар экипаж аъзоси. Туркиянинг DHA ахборот агентлиги самолёт қўнгани видеосини эълон қилди. Кузатув камераси лавҳаларида линернинг қандай қилиб юқори тезликда учиш-қўниш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиши, сўнгра йўлакдан отилиб чиқиб, пастликка қулаши акс этган. Ҳозирда аэропорт ёпилган, Бош прокуратура ҳодисани тергов қилмоқда.

Место для вашей рекламы