Ис гази қурбонлари сони яна икки кишига кўпайди, бу сафар қурбонлар — Сирдарёдан

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида икки киши ис газидан заҳарланишидан вафот этди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. Ҳодиса 26 феврал куни Маданият маҳалласидаги хонадонларидан бирида юз берди. С.К. (2000 йилда туғилган) ва С.К (2004 йилда туғилган) ҳодиса натижасида оламдан кўз юмди. Бинога ис гази АГВ иситиш печкасидан чиққан. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов давом эттирилмоқда, деб хабар берди ФВВ. Бир кун аввал, 25 февраль куни Фарғона вилоятида иккита ҳолатда ис газидан заҳарланишдан икки киши ҳалок бўлган эди.

Место для вашей рекламы