Қирғизистонда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

Қирғизистонда коронавирусга чалиниш бўйича илк учта ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда 18 март куни бўлиб ўтган брифингда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев маълум қилди, дея хабар берди АКИpress ахборот агентлиги. Вирус юқтирганларнинг барчаси Жалолобод вилоятининг Сузак туманидан бўлиб, улар 12 март куни мамлакатга Саудия Арабистонидан кичик ҳаж (умра) амалини бажариб қайтган ва уй карантинига жойлаштирилган. 16 март куни умрадан келган аёллардан бирининг ҳарорати кўтарилган. Олинган таҳлил натижалари 18 март куни аёлда коронавирус борлигини тасдиқлади. У билан бирга Саудия Арабистонидан 8 киши келган ва уларнинг уч нафарида коронавирус аниқланган.

Место для вашей рекламы