Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ва бош вазир ўринбосари лавозимларидан озод этилди

1 апрель куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бош вазир ўринбосари Олтиной Омурбекова ва Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаевни ўз лавозимидан озод этди. Бу ҳақда президентнинг ахборот хизмати хабар берган. 31 март куни Қирғизистон Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида давлат раҳбари мамлакатда вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича ишлар қониқарсиз даражада олиб борилаётганлиги сабабли коронавирус беморлари сонининг ошаётганлигини таъкидлаган. Сооронбай Жээнбеков республика штаби ва Соғлиқни сақлаш вазирлигини беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларни вақтида аниқлаш ишлари яхши ташкиллаштирилмаганлиги учун қаттиқ танқид қилган. "Газета.uz"да реклама Президент Соғлиқни сақлаш вазирлигини лаборатория таҳлилларини ўтказиш вақтида ташкил этилмаганлиги, лабораторияда керакли тиббиёт жиҳозлари етарли эмаслиги ва тест жараёни учун керакли материаллар заҳираси тайёрланмаганлиги учун танқид қилган. «Сиз январь ойида барча лабораториялар тайёр деган эдингиз. Лекин бундай бўлиб чиқмади. Тест учун реагентлар етарли эмас. Вазирлик ўз вақтида тезкор чораларни кўриши керак эди, бу қилинмади»", — деган Жэенбеков Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаевга. Қирғизистон президенти республика штабининг ишидан фуқаролар қониқмаётганлигини айтиб ўтган.

Место для вашей рекламы