Қирғизистон бош вазири Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди

2 апрель куни Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалый Абылгазиев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефонда суҳбатлашди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати ахборот хизмати хабар берди. Қирғизистон бош вазири Ўзбекистон ҳукуматига коронавирусга қарши кураш мақсадида юборилган инсонпарвалик ёрдами учун миннатдорчилик изҳор қилди. Маълумотга кўра, 2 апрель куни Ўш вилоятига Ўзбекистон томонидан юборилган 1000 тонна ун, 7 мингта тиббий ҳимоя костюмлари, 2 мингта бир маротабали N95 респираторлари, 20 мингта қўлқоп, 500 та ҳимоя кўзойнаклари, 200 та тиббий пирометрлар ва 2 минг дона тест тизими ва керакли реагентлар етиб борган. "Газета.uz"да реклама Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 апрель куни ушбу юклар ортилган поезд Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги темирйўл станциясидан Қирғизистоннинг Ўш вилоятига йўл олган эди. «Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами» шиори остида ташкил этилган инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон ФВВ, Андижон вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон темир йўллари», «Ўздонмаҳсулот» компаниялари ҳамда мамлакатдаги фармацевтика корхоналари ҳамкорлигида амалга оширилди.

Место для вашей рекламы