Ҳиндистонда қарийб 1,4 млрд кишининг кўчага чиқиши тақиқланди

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакатда коронавирус пандемияси сабабли 21 кунлик умуммиллий карантин эълон қилди. Турар жойларни тарк этишни тақиқлаш тўғрисида қарор кучга киришидан тўрт соат аввал эълон қилинди, дея хабар берди BBC рус хизмати. Карантин 25 март куни ярим тундан бошланди. Мамлакатнинг барча аҳолиси ушбу давр мобайнида ҳар қандай сабаб билан уйларини тарк этиши тақиқланди. Нарендра Моди: «Агарда Ҳиндистон келгуси 21 кун бунинг уддасидан чиқа олмаса, биз 21 йил орқага улоқтириламиз», — деди халққа мурожаатида. "Газета.uz"да реклама Ҳиндистонда аввалроқ коронавирус сабабли чеклов чоралари жорий этилган эди. Сўнгги кунларда бош вазир фуқароларни кўнгилли равишда комендантлик соатига риоя қилишга чақирди. Нарендра Моди тиббий инфратузилмаларга сарфлаш учун қарийб 2 млрд долларлик жамғарма тузилишини маълум қилди. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш ва оилавий фаровонлик вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 476 киши коронавирус инфекциясини юқтирган, уларнинг 10 нафари вафот этган бўлса, 40 нафари соғайиб, касалхоналарни тарк этган.

Место для вашей рекламы