O‘zbekiston
yangiliklari

Ҳиндистон Ўзбекистон ядро инфратузилмаларини ривожлантиришда ёрдамга тайёр

Ҳиндистон Ўзбекистон ядро инфратузилмаларини ривожлантиришда ёрдамга тайёр
YANGILIKLAR
17:11, 05 апрель 2020
70
0

Ҳиндистон Ўзбекистон ядро инфратузилмаларини ривожлантиришга қизиқиш билдириб, ушбу йўналишда ёрдам кўрсатишга тайёр, дея маълум қилди «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати. «Ўзатом» делегацияси Деҳлига ташрифи чоғида атом энергетикаси бўйича департамент котиби — Ҳиндистон атом энергетикаси бўйича комиссия раиси Шри Вяс билан атом энергетикасидан тинч мақсадларда фойдаланиш масалалари бўйича музокаралар олиб борди. Ҳиндистон ҳукумати ҳузуридаги Атом энергиясини ривожлантириш департаменти тизимига кирувчи тизимлар раҳбарияти ва вакиллари билан атом энергетикаси бўйича турли йўналишларда, жумладан, кадрлар тайёрлаш, Ўзбекистонда АЭС қурилиши ва лойиҳалаштириш ишлари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳамда ядро тиббиётини ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик қилиш борасида таклифлар билдирилди. Ҳиндистон томони Ўзбекистонда миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш борасида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини ҳам маълум қилди. "Газета.uz"да реклама Бундан ташқари, Ҳиндистондаги барча атом электр станциялари оператори — Ҳиндистон ядро энергетикаси корпорацияси вакиллари билан учрашув ўтказилиб, унда атом энергетикаси дастурларини амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама этилди. Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи давом этмоқда ва ташриф дастури доирасида «Куданкулам» атом электр станциясига ташриф буюриш ҳамда соҳага алоқадор идоралар ва компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив