O‘zbekiston
yangiliklari

Ҳиндистон компанияси Андижонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Ҳиндистон компанияси Андижонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
93
0

Ҳиндистоннинг Cadila Pharmaceuticals компанияси «Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш чиқарадиган корхона ташкил этади. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг 30 мартдаги қарорида кўзда тутилган, дея хабар берди Norma.uz. Компания лойиҳани амалга оширишга беш йил давомида 50 млн доллар йўналтиришни режалаштирмоқда, ушбу маблағларнинг энг камида 10 млн доллари биринчи босқичда — 2020−2021 йилларда ўзлаштирилади. Корхона 400 кишини янги иш ўринлари билан таъминлаши керак. Корхонада 30 номдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив