Ҳимоя ниқобларидан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар

23 мартдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш доирасида фуқаролар жамоат жойларида ва кўчаларда ҳимоя ниқобларида бўлишлари белгиланган. Шунга қарамасдан, аҳоли ўртасида ушбу қоидаларга риоя қилмаслик учраб турибди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳимоя ниқобларидан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар берган. «Газета.uz» ушбу оддий тавсияларни сизга ҳавола этади.1. Ниқобни кийишдан аввал қўлларингизни тозаланг Ҳимоя ниқобини тақишдан олдин, қўлларингизни антисептик гель билан тозаланг ёки яхшилаб совунлаб ювинг.2. Ниқоб бурун ва оғизни ёпиши керак Ниқобни таққанингизда, оғзингиз, бурнингиз ва иягингиз беркитилиши керак. Юзингиз ва ниқоб ўртасида ҳеч қандай бўшлиқ масофа йўқлигига эътибор беринг.3. Ниқобга қўлингиз билан тегманг Ниқобни таққанингизда, унга қўлингиз билан тегинманг. Ниқоб юзасида бактерия ёки вируслар тўпланиб қолган бўлиши мумкин. Агар тегинсангиз, қўлларингизни антисептик гель билан тозаланг ёки совунлаб ювинг.4. Ниқоб намланса, бошқасига алмаштиринг Бир маротабали ниқобларни узоқ муддат тақиб бўлмайди. Ниқобингиз намланиши заҳотиёқ, уни бошқасига алмаштиринг. Бир маротабали ниқобларни қайта ишлатманг.5. Ниқобни орқасидан ечинг Юқорида айтилганидек, ниқоб юзасида бактерия ёки вируслар бўлиш эҳтимоли бор. Шунинг учун, ниқобни ечмоқчи бўлсангиз, уни орқасидан, фақат боғичларига тегинган ҳолда ечинг.6. Ишлатилган ниқобни ахлат қутисига ташланг Ниқобни ечганингиздан сўнг, уни ахлат қутисига ташланг, қўлларингизни антисептик гель билан тозаланг ёки совунлаб ювинг. (Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги фуқаролардан фойдаланилган тиббий ниқобларни имкон қадар йўқ қилиш ёки яроқсиз ҳолга келтиришни сўраган). "Газета.uz"да реклама Маълумот учун, ички ишлар вазирлигининг ахборотига кўра, 30 март соат 23:00 ҳолатига кўра 14459 та ҳолатда тиббий ниқоб тақмасдан юриш бўйича карантин қоидаларини бузган фуқароларга маъмурий жазо қўлланилган.

Место для вашей рекламы