IMEI-кодларни пулли рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги петиция эълон қилинди

«Mening fikrim» жамоавий мурожаатлар порталига 14 февраль куни мобил қурилмаларни IMEI бўйича рўйхатга олганлик учун йиғимларни бекор қилиш ва жараённи соддалаштириш тўғрисидаги петиция эълон қилинди . Петиция муаллифи Анваржон Деҳқоновнинг қайд этишича, глобализация даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда ортиқча харажат ва сансоларликларни бартараф этиш муҳим. Петиция эълон қилингандан сўнг уч кун ичида 9000 дан ортиқ овоз ва 170 мингдан зиёд изоҳ тўплади. Парламен мурожаатни кўриб чиқиши учун у энг камида 10 минг овоз тўплаши лозим. Петиция учун овоз бериш 89 кундан кейин якунига етади. Мобил қурилмаларни IMEI бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистонда апрель ойида жорий этилган бўлиб, мажбурий ҳисобланади. Дастлаб, қурилмалар автоматик режимда бепул рўйхатдан ўтказилди. Декабрдан бошлаб хизмат пуллик бўлди, тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг (бугунги кунда 223 минг сўм) 10 фоизидан 25 фоизигачани ташкил этади.

Место для вашей рекламы