Илк бора аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди

26 март куни Давлат солиқ қўмитаси буйруғига биноан Исламова Наргис Зарибджановна Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар берди. Тайинловга қадар Наргис Исламова пойтахт ДСБ Солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Маълумот учун, Наргис Исламова Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини Муҳандис-иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. У 1993 йилдан буён давлат солиқ органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда ва солиқ хизматининг 3-чи даражали маслаҳатчиси махсус унвонига эга.

Место для вашей рекламы