O‘zbekiston
yangiliklari

Икки қозоғистонликда коронавирус аниқланди

Икки қозоғистонликда коронавирус аниқланди
YANGILIKLAR
17:13, 05 апрель 2020
75
0

Германиядан келган икки Қозоғистон фуқаросида коронавирус аниқланди. Tengrinews.kz нашрининг хабар қилишича , бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди. «Маълумки, биз уч ойдан бери коронавирус билан курашмоқдамиз. Вирус тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрдик. Бугун Германиядан келган икки фуқаромизда коронавирус аниқланди. Улар Олмаотадаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Клиник аломатлари йўқ, улар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Барча зарур чоралар кўрилмоқда», — деди у. Аввалроқ бош давлат санитария шифокори Жандарбек Бекшин прогнозларга кўра Қозоғистонда коронавирусга чалиниш бўйича биринчи ҳолат 11−16 март кунлари рўйхатга олиниши мумкинлигини маълум қилган эди. "Газета.uz"да реклама Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев махсус профилактика чораларини амалга ошириш ҳақида эълон қилди. Мамлакатда оммавий тадбирлар бекор қилинди. Мактабларда таътиллар аввалроқ — 16 мартдан бошланади ва 5 апрелгача давом этади. Университетлар масофавий ўқишга ўтмоқда. Қасим-Жомарт Токаев фуқароларни озиқ-овқат ва зарур товарлар етказиб беришда узилишлар бўлмаслигига ишонтирди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив