ИИВ: Кун давомида 2700 маротаба карантин қоидалари бузилди

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами — 17 668 та, бир сутка давомида 2 700 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Қоидабузарликларнинг аксарияти фуқаролар тиббий ниқоб тақмасдан юрганлиги учун (17 109 таси) ички ишлар ходимлари томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, 314 ҳолатда карантинга олинган фуқаролар карантин ҳудудини ташлаб кетганлар, 149 та ҳолатда вақтинча тўхтатилган савдо ва кўнгилочар масканларни ишини давом эттирганлар ва 23 та ҳолатда фуқаролар тўй маросимларини ёки бошқа таъқиқланган йиғинларни ўтказгани учун жавобгарликка тортилган. Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг кўшимча қилишича, 4 нафар қоидабузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Маълумот учун, энг кўп қоидабузарлик ҳолатлари Тошкент шаҳрида (3 093 та) ва Фарғона вилоятида (2 179 та), энг ками эса Навоий (257 та) ва Хоразм (526 та) вилоятларида қайд этилган.

Место для вашей рекламы