ID-карта берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 89 фоизини ташкил этади

Миллий паспорт ўрнига жорий этилаётган идентификация ID-карталарини расмийлаштирганлик ва берганлик учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи (198470 сўм) этиб белгиланди, дея хабар берди Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати президентнинг 6 мартдаги қарорига ҳавола қилган ҳолда. Ҳужжатга мувофиқ, ID-карта шахсни, фуқароликни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади. Улар 2021 йил 1 январдан бошлаб янги туғилган болага, Ўзбекистон фуқаросига, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсга ва хорижий фуқарога 10 йил муддатга берилади. Биометрик паспортни ID-картага алмаштириш:2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида;2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг яшаш гувоҳномаси уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ҳақиқийдир. Ушбу ҳужжатларнинг эгалари уларни белгиланган тартибда ID-картага алмаштириш ҳуқуқига эга. "Газета.uz"да реклама Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Место для вашей рекламы