Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромовга янги вазирнинг ўринбосари вазифалари ҳам юклатилди

Маълумотда таъкидланишича, Икромов Ички ишлар вазирлигида ўз лавозим ва вазифаларини сақлаб қолган ҳолда, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифаларини ҳам бажаради. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 18 февраль куни ўтказилган навбатдагимажлисида Ўзбекистон президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонини тасдиқлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилганди. Давлат раҳбарининг мазкур фармони билан Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилиши маъқулланган. Шунингдек, янги тузилма раҳбари лавозимига Раҳмат Маматов номзодини маъқулланган. "Газета.uz"да реклама Бунга қадар Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган генерал-майор Икрамов Азизбек Исроилович 2019 йил ноябрда ички ишлар органларига ўтказилганди. 2017 йилда Мудофаа вазирлигига келган Икромов айнан ички ишлар соҳасида фаолият юритган.

Место для вашей рекламы