Ички ишлар органларида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Тошкент шаҳри ва вилоятлар ИИБ бошлиқларига янги ўринбосарлар — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди . Подполковник Турдибаев Омирбай Кеулимжаевич Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Омирбай Турдибаев Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган. "Газета.uz"да реклама Подполковник Нишанов Махамаджон Садикжонович Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Махамаджон Нишанов Андижон вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Подполковник Болтаев Жонибек Ҳамидович Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Жонибек Болтаев Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Полковник Авазов Жўрабек Файзуллаевич Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Жўрабек Авазов Жиззах вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Подполковник Яхшиев Умид Носирович Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Умид Яхшиев Қашқадарё вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Полковник Адизов Умиджон Хасанович Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Умиджон Адизов Навоий вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Подполковник Хужакулов Ойбек Алохонович Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ойбек Хужакулов Наманган вилояти ИИБ тезкор-маълумотлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Полковник Халимов Акрам Хамидович Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Акрам Халимов Самарқанд вилояти Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Подполковник Уралов Шароф Уразалиевич Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Шароф Уралов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Подполковник Менглиев Фахриддин Валиевич Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Фахриддин Менглиев Сурхондарё вилояти Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Майор Козимов Азамат Камилович Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Азамат Козимов Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари — тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Полковник Ибрагимов Исматжон Нигматжонович Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Исматжон Ибрагимов Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг тўртинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили — марказ бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Подполковник Асқаров Дилмурод Қобилович Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Дилмурод Асқаров Фарғона вилояти Қува тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Полковник Рахимов Сардорбек Қабулович Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Сардорбек Рахимов Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Полковник Вафоев Махкам Миржонович Тошкент шахар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Махкам Вафоев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Место для вашей рекламы