O‘zbekiston
yangiliklari

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг вазифалари белгиланди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг вазифалари белгиланди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
99
0

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Вазирликнинг ахборот хизмати хабар беришича, ушбу қарор либерализация ва бозор шароитида иқтисодиётни мақсадли бошқаришнинг шаффоф механизмларини яратиш зарурияти туғилганлиги сабабли қабул қилинган. Бундан ташқари, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича тизимни ишлаб чиқиш, барча идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш талаб этилмоқда. "Газета.uz"да реклама Янги вазирликнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:макроиқтисодий сиёстани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;камбағалликни қисқартириш;ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти;тадбиркорликни ривожлантириш;саноатнинг илғор соҳаларини ривожлантириш ва ягон индустриал сиёсатни амалга ошириш;давлат улуши бор корхоналарни ислоҳот қилиш;давлатнинг инвестицион сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;инфратузилмани ривожлантириш шаҳарлаштириш сиёсатини амалга ошириш;бизнес-муҳит ва мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш;жаҳон ҳамжамияти билан иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон фуқароларининг яшаш шароитлари ва ижтимоий аҳволи ўрганилиб, ижтимоий аҳволи танг аҳоли қатламларининг рўйхати тузилади. 2020 йилда камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун 100 млрд сўм ажратилади. Келгусида ушбу йўналишга мўлжалланган маблағлар давлат бюджетидан молиялаштирилади. Бир ой давомида кам таъминланган ва ишсиз аҳоли қатламлари, асосан аёллар ва ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касбий таълим бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган. Вазирлик томонидан давлат заҳираларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва маҳсулотлар нархи кескин ошишининг олдини олиш бўйича механизмлар назарда тутилган президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. 1 октябрга қадар янги вазирлик томонидан тўртта муҳим ҳужжат ишлаб чиқилиши белгиланган: «Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача «Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси» ва «Саноатни ривожлантириш стратегияси», «Камбағалликни қисқартириш дастури» ва 2021 йилдан бошлаб барча ҳудудларда истеъмол саватчаси ва тирикчилик учун зарур энг кам миқдорлар жорий қилинишини кўзлаган президент қарорининг лойиҳаси. Эндиликда барча соҳа ва ҳудудларнинг ривожланиши бўйича ўрта ва узоқ муддатли концепциялар, стратегиялар ва дастурлар янги вазирлик билан келишилган ҳолатда қабул қилиниши керак. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигги рақобатни қўллаб-қувватлаш ва монополияга қарши кураш, ер муносабатлари, техник регламентларни қабул қилиш, геологик ишларни олиб бориш, давлат активларини бошқариш ва давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштиришда бошқа давлат органларига кўмаклашади. Адлия вазирлиги билан биргаликда маъмурий ислоҳотларга масъул бўлади. Вазирлик таркибидаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги барча ҳудудлардаги филиаллари билан Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги сифатида қайта ташкил этилади. Урбанизация агентлиги фаолияти тўхтатилади ва унинг вазифалари вазирликнинг ўзига юкланади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив