Humo Air учун ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси янги Humo Air авиакомпанияни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди. Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли қарорида баён этилган. 2018 йили ноябрда президент Шавкат Мирзиёев авиация соҳасини ислоҳ этишни кўзда тутувчи фармонни имзолаганди. Ҳужжатга мувофиқ, «Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» ДУК негизида Uzbekistan Helicopters компанияси ташкил этилган. ДУК балансида «Ан-2» русумли ҳаво кемалари, авиация мулки ва бошқа мол-мулклар мавжуд. Янги қарорга мувофиқ, Humo Air МЧЖ «Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» ДУК мулки негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги муассислигида қайта ташкил этилади. Ҳужжатга биноан, янги ташкил этиладиган авиакомпанияга «Ан-2» русумли 43та самолёт ва бошқа мулклар ўтказиб берилади. "Газета.uz"да реклама Кейинги икки ойда Humo Air компаниясининг бизнес-модели, уч ойда эса компанияни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади. Унинг авиапарки янги ҳаво кемаларини сотиб олиш ҳисобига бойитилиши режалаштирилган. Ҳужжат билан компания иш фаолияти бўйича аниқ муддат белгиланмаган. Абдулла Арипов жорий йилда янги Humo Air авиакомпанияси ташкил этилишини 18 январь куни эълон қилганди.

Место для вашей рекламы