O‘zbekiston
yangiliklari

Humo Air авиакомпанияси тарифлари амалдагидан анча арзон бўлади

Humo Air авиакомпанияси тарифлари амалдагидан анча арзон бўлади
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
62
0

Ўзбекистон бош вазири лавозимига номзод Абдулла Арипов 2020 йилда Humo Air давлат авиакомпанияси ташкил этилишини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz» мухбири. «Авиация саноатида рақобат муҳитини яратиш учун бу йил Humo Air давлат авиакомпанияси ишга туширилади», деди Абдулла Арипов шанба куни Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Сиёсий Кенгашининг йиғилишида ҳукумат раҳбари сифатида иш режасини тақдим этар экан. «Мазкур авиакомпания томонидан давстлаб республикамиз ичида, яна қайтариб ўтаман — ичида амалдагидан анча арзон нархларда мунтазам авиарейслар қатновини амалга ошириш масаласини муҳтарам президентимиз ҳукуматимиз олдига кескин қўйди ва буни мен ўйлайманки, 2020 йилда биз уни, албатта, ташкиллаштириб, бажарамиз», — деди Абдулла Арипов йиғилиш қатнашчилари қарсаклари остида. Унинг таъкидлашича, ҳукумат, шунингдек, Самарқанд ва Термиз аэропортларини реконструкция қилишни ва амалдаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг самолётлар паркини янгилашни режалаштирмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив